Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида вояга етмаганлар масалалари бўйича собиқ инспектор-психолог вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, Денов тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологи А.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг:
- 118-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш);
- 129-моддаси 3-қисми (зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш);
- 206-моддаси 1-қисми (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан олиб борилган жиноят иши тергови натижасига кўра, айблов хулосаси билан тамомланган.
Ҳужжатлар кўриб чиқиш учун тегишли судловга юборилган. Воқеа қачон содир бўлганига аниқлик киритилмаган.
«Бошқа шахсларнинг ижтимоий тармоқлар орқали асоссиз ва туҳматдан иборат, жамоатчиликни чалғитувчи ахборотни тарқатиш билан боғлиқ ҳаракатлари вояга етмаган шахсга нисбатан жиноят содир қилган шахсни жавобгарликдан қутулиб қолиши учун хизмат қилмайди. Жазо муқаррарлиги таъминланади.
Сурхондарё вилояти прокуратураси тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланганлигини яна бир бор эслатиб ўтади», – дейилади прокуратура матбуот хизмати хабарида.
Telegram’даги «Негатив канали» хабарига кўра, А.Р. 14 ёшли қизни хизмат хонасига олиб бориб, унга нисбатан жинсий ҳаракатлар содир этган.
Аввалроқ Андижон вилоятида вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш инспектори 15 ёшли қиз билан жинсий алоқада бўлишда гумон қилинаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:45
Сурхондарёдаги машҳур боғ Экология қўмитаси тасарруфига ўтказилади
08:51 / 03.06.2026
Сурхондарёда сув омборида қайиқ ағдарилиши оқибатида бир фуқаро чўкиб кетди
11:00 / 15.05.2026
Швейцариядан қолишмайдиган маскан — энди Сурхондарёда!
10:21 / 13.05.2026