Ўзбекистон | 11:00 / 09.11.2021
7378
3 дақиқада ўқилади

«Депо Mall» КСМда Makro City гипермаркети очилади

Бу харидлар учун ёқимли муҳит, қулай таклифлар ва хусусий савдо марказининг янги маҳсулотларига бой бўлган тармоқнинг энг катта филиали бўлади.

Фото: Депо Mall

13 ноябрь куни янги “Депо Mall” КСМда Makro City гипермаркети очилади. Харидорларни замонавий интерьер, харидлар учун ёқимли муҳит, ультра замонавий ускуналар, бир қатор қулай таклифлар ва хусусий савдо марказининг янги маҳсулотлари кутмоқда.

Бинонинг умумий майдони 3746 кв/м.ни ташкил этади, 2748 кв/м ўлчамдаги савдо майдони эса — тармоқнинг энг катта гипермаркети. Кенг ва ёруғ залда 17 минг номдан ортиқ маҳсулотлар жойлашган.

Филиалда маҳсулотлар горизонтал тарзда жойлаштирилган. Бу ечим харидорларга тақдим этилган ассортимент билан танишиш ва диққатни керакли брендларга жалб қилишга ёрдам беради.

Сутли маҳсулотлар, мевалар ва сабзавотлар учун ўрнатилган замонавий совиткичлар барча зарур сақлаш талабларига жавоб беради.

Филиалда харидорлар ҳамиша мазали товуқни топиши мумкин бўлган гриль зонаси ва мазали кулчалар ва сомсалар билан таъминлашга ваъда бераётган тандир зонаси тақдим қилинган.

Makro City, шунингдек, харидорларни хусусий ишлаб чиқариш пишириқлари ва нон-булка маҳсулотлари билан хурсанд қилади. Филиалнинг хусусий қандолат цехи мавжуд.

Мазали тамадди қилишни хуш кўрувчиларга ҳамиша салатлар, сендвичлар, товуқли пишириқлар ва кўплаб бошқа нарсалар буюртма қилиш мумкин бўлган кафетерий хуш ёқади.

Филиалда мижозларга навбатда турмаслик ва барча маҳсулотларни мустақил рўйхатдан ўтказиш имконини берувчи тўртта ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассалар ўрнатилган.

Makro City гипермаркетининг штатида замонавий Европа стандартлари бўйича таълим олган 200 га яқин ходим меҳнат қилади. Ходимлар миқдори филиалнинг барча зоналарига тезкор хизмат кўрсатиш имконини беради ва бу хизмат кўрсатишни яхшилайди.

Автотураргоҳ майдони 550 га яқин автомобиль учун мўлжалланган.

“Депо Mall”даги Makro City филиалидан zakaz.uz хизмати шаҳарнинг ушбу қисми учун маҳсулотлар етказиб беришни амалга оширади.

Кун давомида бутун “Депо Mall” КСМ ҳудуди бўйлаб аниматорлар ишлайди, маҳорат дарслари, болалар учун шоу, лентани тантанали кесиш, бошловчилардан танловлар, ўзбек эстрадаси юлдузларининг ва раққослик коллективининг чиқишлари, Fashion show ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилади.

Манзил: Учтепа тумани, Лутфий кўчаси, 57, “Депо Mall”.

Мўлжал: собиқ трамвай депоси.

Instagram: instagram.com/makro_supermarket

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид