Байрамона очилиш муносабати билан тадбирлар 2 кун давом этади ва меҳмонларнинг яйраб дам олишлари ҳамда ташриф буюрувчиларни савдо-кўнгилочар маркази билан батафсил таништиришга йўналтирилади. Шу куни хоҳловчилар қувноқ дастурларда, танловларда, ютуқли ўйинларда иштирок этишлари, кўплаб ютуқ ва совғаларга эга бўлишлари, энг қизиғи – савдо-кўнгилочар марказини қуш парвози баландлигидан ҳаво шарида кузатишлари мумкин.
Шунингдек, шоу-дастурга эстрада хонандаси Райҳон, иллюзионист, мусиқий гуруҳлар ва рақс гуруҳларининг чиқишлари ҳам киритилган. Мусиқий кайфиятга шаҳарнинг машҳур диджейлари жавоб беришади.

«ДЕПО Mall» – бу замонавий савдо комплексининг барча қулайликларини ўзида мужассам этган, барча шароитларга эга бўлган ва яхши ўйланган логистикага эга бўлган янги концептуал савдо-кўнгилочар маркази. Марказ Учтепа туманида, эски 2-трамвай депоси ўрнида жойлашган.
Шопинг ишқибозларига бу ерда 150 дан ортиқ кийим-кечак, оёқ кийим, аксессуарлар, уй жиҳозлари, заргарлик буюмлари ва соатлар, электроника дўконлари, шунингдек, болалар буюмлари дўконлари тармоғи таклиф этилади. Ташриф буюрувчилар учун автомаркет, автосервис ва ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолият юритадиган катта машина тўхтаб туриш жойи мавжуд.

Савдо-кўнгилочар марказида Makro супермаркетлар тармоғининг энг йирик филиали очилади. Оилавий дам олиш учун кинотеатр, болалар учун кўнгилочар хизматлар маркази – Luna Park мавжуд бўлиб, у ерда кўплаб лабиринтлар, батутлар ва “горка”лар бўлади.
Умумий овқатланиш ҳудудига ҳам алоҳида эътибор қаратилган, битта умумий майдонда иккита йирик франшиза: KFC ва Burger King тўқнашишади. Фуд-корт пойтахтнинг энг таниқли ва мазали брендларини таклиф этиш орқали ташриф буюрувчилар юрагини забт этади.
Бу ерга ташриф буюриш учун асосий сабаблардан бири – трамвай депоси услубида, мос атрибутлар орқали ташкил этилган ўзига хос интерьердир. Шу кунларгача сақланиб қолган Тошкентда ягона бўлган Белгия вагони асосий кириш қисмида жойлаштирилган. У тарихий объектнинг қайта туғилишининг асосий тимсоли бўлади. Шундай қилиб, «ДЕПО» нафақат савдо ҳудуди, балки, маданий вақт ўтказиш жойи бўлади ва шу нарса унинг классик савдо марказлари орасида икки карра жозибадорроқ бўлишига хизмат қилади.


















