21:09 / 09.11.2021
5939

Коинот станциясидан Ерга 4 нафар астронавт қайтди

SpaceX компаниясининг Сrew Dragon 2 фазовий кемаси Халқаро коинот станциясидан 4 нафар астронавтни Ерга қайтарди. Кема Флорида соҳилбўйида қўнишни амалга оширган.

Фото: NASA / AP

ХКСдан Ерга 6 ой олдин SpaceX кемасида орбитага йўл олган NASA астронавтлари Шейн Кимбро ва Меган Макартур, франциялик Тома Песке ва япониялик Акихико Хосидэ қайтган. Улар орбитада 199 кун қолишган.

Астронавтлар ўзлари билан бирга станцияда ўтказилган илмий тадқиқотлар натижаларини ҳам олиб келишган.

Айни вақтда ХКСда “Роскосмос” фазогирлари Антон Шкаплеров ва Петр Дубнов ҳамда NASA вакили Марк Ванде Хай ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Яқин орада уларга Crew Dragon-3 кемасида германиялик Маттиас Маурер ва NASA астронавтлари Ража Чари, Томас Машберн ҳамда Кейла Бэррон қўшилади. Кеманинг парвози АҚШ вақти билан 10 ноябрда амалга оширилиши кутилмоқда.

Top