17:00 / 09.11.2021
10076
Реклама

Самарқандда Samsung брендшопи тантанали шоу билан очилди

Самарқанд шаҳридаги «Family Park»да 7 ноябрь куни Samsung компаниясининг фирма дўкони — брендшопнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Фото: Samsung

Расмий очилиш маросидан олдин йиғилган меҳмон, томошабин ва харидорлар ўртасида турли қизиқарли мусобақалар ташкиллаштирилди. Энг аввало хоҳловчилар текин омадли лотереяда иштирок этиш бланк тўлдиришди.

Фото: Samsung 

Шоуни эса DJ Alex уч тилда моҳирлик билан бошқариб борди.

Ота-оналари билан томошага келган болажонларга айниқса маза бўлди. Улар аввал узоққа сакраш бўйича мусобақалашдилар. Кейин улар ўртасида шеър айтиш мусобақаси ўтказилди. Иштирокчиларнинг барчасига Samsung компанияси томонидан Level U2 қулоқликлари эсдалик сифатида улашилди.

Фото: Samsung 

Galaxy Watch соати учун ўтказилган мусобақада иштирокчилар бошловчининг Samsung гаджетларига хос саволларига жавоб беришди. Энг баланд овозда «Samsung — жаҳоннинг энг яхши бренди», деб бақира олганлар ҳам совғасиз қолмади — унга Smart Tag топширилди.

Фото: Samsung 

Samsung гаджетлари ихлосмандлари ўртасида қўшиқ куйлаш ва рақсга тушиш мусобақалари ҳам жуда катта олқишлар билан кутиб олинди. Таъкидлаш жойизки, мусобақаларда ғолибларнинг барчаси томошабинларнинг олқишлари ёрдамида аниқлаб борилди. Уларга Buds Live, Power Bank, Galaxy Buds, Galaxy Tab A8, Active Watch каби совғалар топширилди.

Лотереяда иштирок этиш учун бланк тўлдирган ташрифчилар номи ҳам қуръа ташлаш йўли билан аниқланди. Уларга ҳам совғалар топширилди.

Ниҳоят, йиғилган томошабинларни бир сония ҳам зериктирмаган шоу муваффақиятли якунлангач, меҳмонлар Samsung брендшопнинг расмий очилиш маросимига таклиф этилди. Тантанали мусиқалар остида қизил тасма кесилди.

Фото: Samsung

Samsung компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган сифатли турли маҳсулотлар жойлаштирилган дўконни харидорлар айланишди. Шу куни дастлабки харидлар ҳам амалга оширилди.

Янги брендшоп ҳақида икки оғиз. У ерда Samsung’нинг сўнгги моделидаги смартфонлар, планшетлар, қулоқликлар ва соатларини топса бўлади. Samsung фирма дўконида маҳсулотларни муддатли бўлиб тўлаш, шунингдек, чегирмалар бўйича акциялар орқали харид қилиш мумкин.

Фото: Samsung

Кенг ассортиментда Galaxy A, S, Z модел қаторларидаги смартфонлар, Buds Live, Pro, Buds2 қулоқликлари, Watch3, Watch4 соатлари ва бошқа аксессуарлар тақдим этилган. Уларни нақд пулга, шунингдек, нақдсиз харид қилиш мумкин.

Дўконда намойиш зонаси ҳам бўлиб, у ерда сэмпл-гаджетлар тақдим этилган. Сиз ўзингизни қизиқтирган моделни қўл билан ушлаб, ишлатиб, текишириб кўришингиз мумкин. Смарт-маслаҳатчилар эса уларнинг характеристикаси бўйича барча зарур ахборотларни беришади ва танлашда кўмак кўрсатишади.

Фото: Samsung 

Брендшопда шунингдек сервис хизмати ҳам кўрсатилади. Бу хизматлар халқаро стандартлар талабига тўлиқ мос келади.

Бир сўз билан айтганда, энди барча самарқандликлар Family Park’даги Samsung бренд дўконидан кафолатли, сифатли маҳсулотларни ўз вақтида, арзон нархларда харид қилиш, сервис хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишди.

Манзил: Самарканд шаҳри, Нарпай кўчаси, 76, Family Park СКМ, 1 қават.

Сайт: samsung.com

Instagram: @samsunguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Top