Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгиариқда кўп қаватли уй хонадонида қамалиб қолган бола қутқарилди
Хоразм вилояти, Янгиариқ туманидаги уйларнинг бирида эҳтиётсизлик туфайли қамалиб қолган болага Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (ФВБ) ходимлари томонидан ёрдам берилди.
8 ноябрь куни Мустақиллик кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг 2-қаватидаги хонадонда яшовчи 3 ёшли бола онаси уйдан чиқиши билан эшикни қулфлайди. Сўнгра уни мустақил равишда очолмайди ва ичкарида қамалиб қолади.
Вазият юзасидан Янгиариқ туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ёрдамга келиб, узун нарвон орқали 2-қаватдаги ойнадан хонадонга киришади. Қулфни очиб, болани соғ-саломат оиласига топширишади.
Мавзуга оид
19:53 / 03.07.2025
Янгиариқда ушланган судя иши юзасидан қўшимча маълумот берилди
20:26 / 02.07.2025
Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди тергов судяси тезкор тадбирда ушланди
15:27 / 09.06.2025
Хоразмда қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходимига жиноят иши қўзғатилди
17:29 / 23.05.2025