Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходимига жиноят иши қўзғатилди
Янгиариқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлимининг масъул ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Фото: ДХХ
ДХХ хабарига кўра, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлимининг масъул ходими туман ҳудудида жойлашган ва “Хоразм давлат ўрмон хўжалиги” давлат муассасаси балансида бўлган 29 гектар ер майдонини чорвачилик йўналишида 49 йил муддатга ижара асосида фойдаланиш учун олиб бериш ва мансабдор танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 4000 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс 3900 АҚШ доллари ва 1 297 000 сўм пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:25 / 18.03.2026
Фарғона ва Навоийда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
20:37 / 16.03.2026
Жиззахда «оперативник» фириб устида қўлга олинди
13:08 / 16.03.2026
Қорақалпоғистонда йўл қуриш лойиҳаси бўйича 10 минг доллар талаб қилган мансабдор ушланди
08:26 / 16.03.2026