Ўзбекистон | 14:19 / 10.11.2021
654
1 дақиқада ўқилади

Боғчада инглиз ёки рус тили гуруҳларини кўп сўрашади – МТТ раҳбари

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган «Қувонч» номли хорижий тилларга ихтисослашган таянч мактабгача таълим ташкилоти 1985 йилда қуриб топширилган. Бу ерда 20та гуруҳ мавжуд бўлиб, 550 нафар бола таълим-тарбия олмоқда. Бу ҳақда МТТ директори Дилором Холматова Kun.uz’га маълум қилди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Ҳозирда мактабгача таълим ташкилотида 11та тўгарак ташкил қилинган. Болалар учун гимнастика, бадиий гимнастика, каратэ, таэквондо, рақс, болаларнинг хотирасини яхшилаб бориш учун ментал арифметика тўгараклари бор. Уларнинг саломатлигини доимий назорат қилиш ва яхшилаш мақсадида фитобарлар, физиотерапевт хонаси мавжуд. Шифокорлар томонидан массаж қилиб борилади. Шунингдек, логопед, психологларимиз ҳам болаларни мактабга тайёрлаб боришади.

Инглиз ва рус тилини чуқурлаштириб ўргатиш учун гуруҳлар ташкил қилинган бўлиб, ҳозирда ота-оналар томонидан энг кўп қизиқиш билдирилмоқда. Болалар билан ташкил қилинаётган дарслар ва турли тўгарак машғулотлари телеграм тармоғи орқали доимий равишда ёритиб борилади. Ота-оналар ўз фарзандларини доимий равишда кузатиб бориш имконига эга. 

Мавзуга оид