Ўзбекистон | 09:34 / 10.11.2021
941
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда трансформатор портлаб ёниб кетди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Қашқадарё вилояти Косон туманида трансформатор портлаб ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 9 ноябр куни соат 18:34 да Косон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига «Пудина» МФЙ Зиёратгоҳ кўчасида жойлашган трансформаторда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, битта ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:49 да воқеа жойига етиб борган. Трансформатор ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан электр тармоғидан узилгандан сўнг ёнғин соат 19:22 да тўлиқ бартараф этилган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган, тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Булунғур туманининг бир қанча маҳаллаларини чироқ билан таъминлайдиган нимстанцияда ёнғин юз берганди.

P.S. Мутахассисларнинг айтишича, кунлар совигач электр энергияси истеъмоли ошади ва анча йиллардан буён фойдаланиб келинаётган эски трансформаторлар портлайди, ёниб кетади.

Мавзуга оид

Эълонлар