14:16 / 11.11.2021
8375

Ўзбекистонда талабаларнинг 65 фоизи вакцина олди, қайси ҳудудлар етакчи?

Kun.uz сўровига биноан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати шу пайтгача қанча талаба коронавирусга қарши вакцина олгани ҳақидаги маълумотни тақдим этди. Ушбу мақолада сиз қайси ҳудудда қанча талаба эмлангани ҳақидаги маълумотларни оласиз.

Фото: KUN.UZ

Kun.uzга тақдим этилган маълумотларга кўра, шу пайтгача Республика бўйлаб 371 028 нафар талаба вакцина олган.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри етакчи – 189696 нафар талаба эмланган. Буни энг кўп ОТМлар пойтахтда жойлашгани билан изоҳлаш мумкин.

Кейинги ўринларда Қорақалпоғистон Республикаси (55863 нафар), Фарғона вилояти (288840 нафар) банд этди.

4 вилоятда эмланган талабалар сони 10 мингдан ошганини кўриш мумкин, булар Наманган (17263 нафар), Қашқадарё (14955 нафар), Тошкент (11638 нафар) ва Хоразм  (11216 нафар) вилоятларидир.

Энг кам кўрсаткич Андижон вилоятига тўғри келади – атиги 115 нафар талаба вакцина олган.

2020/21-ўқув йили бошида республикадаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар сони 571,5 минг кишини ташкил этмоқда. Вакцина олган талабалар эса қарийб 65  (64,9) фоизни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, вакцина олган талабаларга тўлов-контракт миқдорининг 10 фоизлик чегирма бериш муддати 15 ноябргача. 

Top