Ўзбекистон | 07:25 / 11.11.2021
2088
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Бухоро кўчасининг бир қисми ёпилади

Тошкент шаҳрида Бухоро кўчасининг Бухоро-Буюк Турон чорраҳасидан Бухоро-Зарафшон чорраҳасигача бўлган қисми ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, бу касаба уюшмалари федерацияси томонидан уюштириладиган «Янги Ўзбекистон - Янги касаба уюшмалари» байрами ҳамда касаба уюшмалари куни туфайли амалга оширилади.

“11 ноябрь куни соат 08:00 дан соат 18:00 гача Бухоро кўчасининг Бухоро-Буюк Турон чорраҳасидан Бухоро-Зарафшон чорраҳасигача бўлган ҳудуди транспорт ҳаракати учун ёпилади”, дейилади маълумотда.

Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид