Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда хотини ва қайнонасини ўлдирган шахсга суд ҳукми ўқилди
Самарқанд вилоятида турмуш ўртоғи ва қайнонасини ўлдирган шахс узоқ муддатга қамалди. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят суди матбуот котиби хабар берди.
Фото: KUN.UZ
Маълум бўлишича, жорий йил 18 июл куни соат 23:00ларда Паст Дарғом тумани Чандир қишлоғида яшовчи О. спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар таъсирида ота уйига аразлаб кетган хотинини қайтариб олиб келиш учун унинг олдига борган.
У ерда қайнонаси ва хотини билан яна жанжаллашиб қолган ва уларни шавқатсизларча дўппослаган. Ҳолатга гувоҳ бўлган қайин укасини ҳам урган. Оқибатда хотини ва қайнонаси оғир тан жароҳати олиб вафот этган.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида айбдорга ҳукм ўқилган. Суд ҳукмига кўра О. Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, унга 24 йил 6 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган.
Мавзуга оид
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026
Самарқанд шаҳридаги автоаварияда ППХ ходими ҳалок бўлди
18:30 / 29.04.2026