Тошкент шаҳрининг ташқи савдо айланмаси 11,5 миллиард долларни ташкил этди
Жорий йил тўққиз ойи давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари орасида энг катта ташқи савдо айланмаси Тошкент шаҳрида қайд этилди (11,5 миллиард доллар, экспорт – 2,8 миллиард, импорт 8,7 миллиард доллар). Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, кейинги ўринларни республиканинг қолган ҳудудлари сезиларли ортда қолиш билан эгаллаган: Тошкент вилояти (3,9 миллиард доллар, экспорт — 1,5 миллиард, импорт — 2,4 миллиард доллар), Андижон (2,2 миллиард доллар, экспорт — 629,2 миллион доллар, импорт — 1,5 миллиард доллар), Фарғона (1,3 миллиард доллар, экспорт — 587,4 миллион доллар, импорт — 765,8 миллион доллар) ва Самарқанд вилояти (1,3 миллиард доллар, экспорт — 360,5 миллион доллар, импорт — 968,3 миллион доллар).
Ташқи савдо айланмасининг энг паст кўрсаткичлари Хоразм (372 миллион доллар, экспорт — 165,7 миллион доллар, импорт — 206,3 миллион доллар), Жиззах (350,7 миллион доллар, экспорт — 145,3 миллион доллар, импорт — 205,2 миллион доллар) ва Сурхондарё (306,9 миллион доллар, экспорт — 143,7 миллион доллар, импорт — 163,2 миллион доллар)да қайд этилган
Шу билан бирга, ижобий сальдо кўрсатган, экспорт ҳажми импортдан кўп бўлган ягона ҳудуд Қорақалпоғистон бўлди – 468,2 миллион доллар, экспорт – 297,7 миллион доллар, импорт – 170,5 миллион доллар.
Мавзуга оид
14:30 / 05.10.2024
Тошкентнинг икки туманида гиёҳвандлик моддаси сақлаб келганлар ушланди
00:09 / 01.10.2024
Аграр университетдаги ёнғин ўчирилди
09:30 / 30.09.2024
Тошкентда ўзини банк ходими деб таништириб, ўзганинг 15 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди
11:06 / 29.09.2024