Ўзбекистон | 08:51 / 13.11.2021
2033
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 13 ёшли бола «Tracker»ни олиб қочди

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 2 ноябр куни 7-синф ўқувчиси томонидан эшиги очиқ қолдирилган «Tracker» олиб қочилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ томонидан маълум қилинди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 ноябр куни Чилонзор тумани ҳудудида эшиги очиқ қолдирилган «Tracker» автомобили олиб қочилган. Автомобил эгаси бу ҳақда эрталаб соат 06:30ларда хабар топган ва туман ИИБга мурожаат қилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ олиб қочилган машина соат 9:30ларда Қатортол кўчасида тўхтатилгани ҳақида хабар берган. Аниқланишича, машина тунги соат 01:30ларда 13 ёшли бола томонидан олиб қочилган. Бола машина ҳайдашни Азиз исмли ўртоғидан ўргангани ва машинани 8 соат давомида миниб юрганини айтган.

Автомобил эгасига қайтарилган. Бола вояга етмагани учун унинг ота-онаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) асосан жавобгарликка тортилган. 

Мавзуга оид