Болгарияда президент ва парламент сайловлари ўтмоқда

Фото: Picture Alliance
14 ноябрда Болгарияда президент ва парламент - Халқ йиғинига муддатдан олдин сайловлар бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат билан соат 7дан бутун мамлакат бўйлаб 13 мингга яқин сайлов участкаси ўз ишини бошлаган ва соат 20 гача очиқ қолади. Эътиборлиси, президент лавозимига 23 номзод даъвогарлик қилмоқда.
Мамлакатда 6,7 млн киши овоз бериш ҳуқуқига эга. Бироқ экспертларнинг фикрича, сайловларда аҳолининг 50 фоиздан камроғи иштирок этади.
Парламент сайловларида 20 та партия ва 7 та коалиция иштирок этмоқда, 240 депутатлик ўрнига 5 мингдан кўпроқ номзод даъвогарлик қилмоқда. Аҳоли орасида “Болгариянинг европача ривожланиши учун фуқаролар” партияси ва Демократик кучлари иттифоқи коалицияси катта қўллаб-қувватловга эга.
Пандемия шароитида ўтаётган сайловлар тақдири кўп жиҳатдан овоз берувчиларнинг иштирокига боғлиқ бўлади. Агар овоз беришда сайловчиларнинг 50 фоиздан кўпроғи иштирок этса, унда иккинчи муддатга даъвогарлик қилаётган амалдаги президент Румен Радев 1-босқичдаёқ ғалаба қозониши мумкин. Бироқ 21 ноябрда сайловларнинг 2-босқичи ўтиши эҳтимоли юқорироқ деб баҳоланмоқда.
Сайловлар боришини 4 мингга яқин кузатувчи назорат қилади. Дастлабки натижалар сайлов участкалари ёпилиши биланоқ пайдо бўлиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия Сербияни Украинага яширин равишда ўқ-дорилар етказиб беришда айблади
Жаҳон | 21:37
-
28 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 21:14
-
Путин Украина билан Истанбул музокараларидан сўнг армиясини янги ҳужумга ташлади
Жаҳон | 21:10
-
Музейми ёки парк? Темирйўл музейида овқатланиш шохобчаси ва аттракционлар очилди, фаоллар бунга қарши
Жамият | 20:48
Мавзуга оид

14:49 / 21.05.2025
Ўзбекистон делегацияси Болгария президенти администрациясида учрашув ўтказди

00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди

14:58 / 04.05.2025
Руминияда қайта президентлик сайловлари бошланди

22:10 / 22.04.2025