Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршидаги банк филиали шохобчасида ёнғин юз берди
Қарши шаҳрида жойлашган банк шохобчасида ёнғин юз берган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун 2021 йил 14 октябр куни соат 11:00 ларда Қарши шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига 101 рақами орқали И.Каримов кўчасида жойлашган Халқ банки филиалига қарашли кичик шохобчада ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабар олингандан сўнг ҳодиса жойига 2-ёнғин-қутқарув қисмидан 2 та бўлинма воқеа жойига етиб борган ва ёнғинни соат 11:15 ларда ёнғинни тўлиқ ўчирган.
Ёнғинда, банк шохобчасининг 8 метр квадрат майдонда том қисми ва ташқи қопламаси зарар кўрган. Ёнғиндан бинонинг 82 метр квадрат майдони ҳамда ичидаги жиҳозлари сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида ҳеч ким тан жароҳат олмаган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, ёнғин электр кабелларининг қисқа туташув натижасида келиб чиққан.