Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили Грузия чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани бўйича судланади
Тбилиси суди Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилининг давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани бўйича суд мажлисини 16 ноябрга белгилади. Бу ҳақда Саакашвилининг адвокати Бека Басилая маълум қилди.
Басилаянинг таъкидлашича, Саакашвили суд мажлисида шахсан иштирок этиши номаълум. У собиқ президент судга етказилмаслиги мумкинлигини айтган.
14 ноябрда Саакашвили давлат маблағларини сарфлаб юбориш бўйича суд мажлисига қўйилмаган. Бундай қарор сиёсий партиялар вакиллари собиқ президентнинг турмадан судга етказилишига халақит қилиши мумкинлиги хавотири сабабли қабул қилинган.
Саакашвили Украинадан Грузияга келгандан кейин 1 октябрда ҳибсга олинганди. У Грузия чегарасини яширинча кесиб ўтган.
Собиқ президент ўз ватанида банкир Сандро Гиргвлианининг ўлдирилиши ва депутат Валерий Гелашвилининг дўппосланиши ишлари бўйича 3 ва 6 йиллик қамоқ жазоларига маҳкум қилинган. У, шунингдек, 2007 йил 7 ноябрда мухолифат намойишини тарқатиш, “Имеди” телекомпаниясини остин-устун қилиш ва давлат маблағларини сарфлаб юбориш ишлари бўйича айбланувчи сифатида ўтмоқда. Ҳозирда ушбу ишлар судда кўрилмоқда.
Мавзуга оид
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
23:41 / 29.09.2025