12:04 / 16.11.2021
36405

Ўзбекистонда 17 ноябрь куни қор ёғиши кутилмоқда

Гидрометеорология хизмати маркази 17 ноябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилаётгани ҳақида маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир қорга айланади. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 12-17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва эрталаб 3-5 даража илиқ бўлади, кундузи 0 даражагача пасаяди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ. Устюртда кечаси 10-12 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Баъзида чангли бўрон билан 23-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, баъзида чангли бўрон билан 23-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, баъзида чангли бўрон билан 23-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон бироз ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, баъзида 23-28 метр/секунд гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Маълумот учун, 17-18 ноябрда республиканинг барча ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва вилояти) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади.

Аввалроқ Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши кутилаётгани ҳақида огоҳлантириш берилганди.

Top