Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Huawei ўзининг илк электромобили тақдимотини ўтказди
Машина 4 сония ичида тезлигини соатига 100 километрга етказа олади. Бир марта қувватланиш орқали 700 километргача йўл босади.
Фото: Huawei
Huawei компанияси ўзининг илк электромобилини намойиш этди. Avatr бренди остидаги электромобил тақдимоти Гуанчжоу автосалонида бўлиб ўтди, деб хабар берди Autohome.
Электромобил Changan ва CATL компаниялари иштирокида ишлаб чиқарилган.
Хусусан, CATL аккумуляторларни, Huawei эса мультимедиа ва онлайн-технологияларни тайёрлаган.
Машина 4 сония ичида тезлигини соатига 100 километрга етказа олади. Бир марта қувватланиш орқали 700 километргача йўл босади.
Бундан ташқари, электромобил тўртинчи даражали автопилотга эга бўлиб, имкониятлари бўйича Tesla тизимидан устун туради.
Электромобилни серияли ишлаб чиқариш 2022 йил баҳордан бошланади.
Мавзуга оид
13:00 / 14.05.2026
Huawei Digital Power “Ўзбекистон Энергетика ҳафталиги – 2026 (UEW)”да яшил инновацияларни илгари сурмоқда
15:00 / 13.03.2026
“Huawei MWC Barcelona 2026”да саккизта GLOMO мукофотини қўлга киритди
21:30 / 22.02.2026
Huawei феврал охирида глобал тақдимот ўтказади
09:28 / 11.12.2025