Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади
Ўзбекистонда декабрда умуммиллий Конституция имтиҳони бўлиб ўтади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, вазирлик Конституциявий суд билан ҳамкорликда фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказади.
Маълум қилинишича, имтиҳонда 15 ёшга тўлган ва ундан катта барча фуқаролар қатнашиши мумкин. Имтиҳонда иштирок этиш ихтиёрий, бепул ва барча учун очиқ.
Имтиҳон икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқич 1 декабрь куни соат 09:00 дан 13:00 гача онлайн тарзда бўлиб ўтади. Иштирокчиларга 20 та тест саволи ва 1 та ижодий савол берилади. Иккинчи босқич Конституция куни арафасида ташкил этилиб, онлайн трансляция қилинади. Бунда ҳар бир иштирокчига 10 тадан савол берилади. Якунда энг юқори натижани қайд этган 3 нафар иштирокчи ғолиб деб топилади.
Ғолиблар қуйидагича тақдирланади: биринчи ўрин — 15 миллион сўм; иккинчи ўрин — 10 миллион сўм; учинчи ўрин — 5 миллион сўм.
Мавзуга оид
10:09 / 24.04.2026
Университетлар AI сабаб имтиҳон тизимини ўзгартирмоқда
23:33 / 17.04.2026
Мактабларда якуний давлат аттестация имтиҳонлари санаси белгиланди
18:52 / 15.11.2025
"Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади
17:56 / 31.10.2025