Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабларда «Заковат» тўгараклари ташкил этилади
Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида «Заковат» тўгаракларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Заковат» интеллектуал клубининг телеграмдаги расмий каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, мактабларда «Заковат» тўгаракларини ташкил этишдан кўзланган мақсад ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни саралаш ва уларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
Маълум қилинишича, бу йўлдаги илк қадамлардан бири сифатида Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 134-ўрта таълим мактабида «Заковат» интеллектуал клуби ўз фаолиятини бошлади.
Очилиш маросимида клуб раҳбари Абдурасул Абдуллаев иштирок этди ҳамда ўқувчи-ёшларга ўзининг узоқ йиллик тажрибаларидан келиб чиқиб маслаҳатлар берди. Тадбир доирасида мактаб ўқувчилари ўртасида махсус турнир ўтказилди.
Тадбир давомида келгусида «Заковат» интеллектуал клуби ННТ кўмагида ўқувчилар учун мунтазам равишда турли хил интеллектуал ўйинлар ташкиллаштиришга келишиб олинди.
Аввалроқ, «Заковат» бошловчиси лойиҳанинг туғилиши, муваффақияти ва оғир йиллари ҳамда илк билимдонлар уни нега тарк этгани ҳақида гапириб берганди.
Мавзуга оид
21:21 / 18.12.2025
Интеллектуал олимпиада ўйинлари ғолиблари тақдирланди
11:41 / 24.10.2025
Саида Мирзиёева “Zakovat-Gambit” ғолибларини табриклади
09:40 / 14.10.2025
Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатлари қоплаб берилади
21:03 / 21.08.2025