Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи 19 ноябрь куни амалга оширилади
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президентлигига қайта сайланганидан кейинги илк икки томонлама ташрифини 19 ноябрь куни Россияга амалга оширади ва РФ президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 19 ноябрь куни ташриф билан Россияга боради.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, икки мамлакат етакчилари Москва шаҳрида музокара ўтказадилар, Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар. Қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши ҳам кўзда тутилган.
Ташриф арафасида Москвада Ўзбекистон ва Россия иккинчи Таълим форуми ва навбатдаги Ҳудудлараро ҳамкорлик форумининг қўшма тадбирлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам ОАВ вакиллари билан мулоқотда бу ташриф ҳақидаги маълумотни тасдиқлаганди. «Ҳа, учрашув режалаштирилмоқда. У Кремлда бўлади», деган Песков 19 ноябрь куни Ўзбекистон ва Россия президентлари учрашиши ҳақидаги саволга жавобан.
Маълумот учун, бу Шавкат Мирзиёевнинг президентлик сайловида ғалаба қозонганидан кейинги илк хорижий сафари бўлади.
Мавзуга оид
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026