Ўзбекистон | 16:05 / 17.11.2021
33711
3 дақиқада ўқилади

Фото: Тошкентдаги «лойли» қор

17 ноябрь кунги қор тасвирланган суратларда пойтахт ҳавоси қанчалик ифлослангани акс этган.

Фото: KUN.UZ

Сўнгги йилларда қиш қорга бой бўлмаяпти. Бу сафар биринчи қор эрта ёғди. Қиш яқинлашиши билан болалар қорбўрон ўйнаш, чана учиш, қор одам ясаш имкониятидан хурсанд бўлишади. Бироқ бу истак бироз кейинроққа қолди, чунки...

Кечаси бошланган ёмғир тонгга яқин қорга айлангани кўпчиликни шод қилди, бироқ кўп ўтмай осмондан сарғиш қор ёғаётгани маълум бўлди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари осмондан тушаётган қор устки кийимларини ифлослантираётгани ҳақида ёзишган ва бу қорни «лойли» қор деб аташган.

«Ўзгидромет» 17 ноябрь куни Тошкент шаҳри бўйлаб ифлосланган қор ёғганини тасдиқлади. Қор намуналари олинганда ифлосланган қор қатламлари (қизғиш лой ранги) кузатилган. Таъкидланишича, ифлосланган қор ёғишига 4 ноябрда Қозоғистон жанубида ва 16 ноябрда Бухоро вилоятида кузатилган қум бўронлари сабаб бўлган.

«Агар Тошкентда 14 ноябрда ёғинлар ёғиб ҳаво тозаланган бўлса, Бухоро вилоятида эса ёғинлар бўлмади. 17 ноябрда республиканинг бутун ҳудудига шамолнинг тезлашиши ва баъзи жойларда қумли бўрон билан совуқ нам ҳаво массаси кириб келди. Шамол тезлигидан кўтарилган чанг масофага кўчди ҳамда тупроқ ва қум рангини бўяб, Тошкент шаҳрига чўкди», дейилади хабарда.

Telegram'даги Davletovuz канали ҳам 17 ноябрь куни Тошкентда ёғган қор ва бундан бир йил олдин ёғган қорнинг ўзаро таққослангани тасвирланган суратлар билан бўлишди.

Чамаси соат 11гача ёғган сарғиш қор осмондан бор чанг-ғуборни ювиб тушди, шекилли, вақт ўтиб атроф оқара бошлади.

Kun.uz фотомухбири мавсумдаги илк қорни кутиб олган Тошкент манзараларини суратга олди.

Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо
Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо

Мавзуга оид