Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро делегацияси Москвада шаҳрида муҳим келишувларга эришмоқда
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида ўтказилаётган иккинчи минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида Москва шаҳрида бўлиб турибди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Форум доирасида Россия бизнес вакиллари билан учрашувлар ўтказиляпти. Хусусан, 17 ноябр куни Бухоро делегацияси Миллий улгуржи тарқатиш марказлари ассоциациясига ташриф буюрган. Мазкур ассоциация таркибида турли хил йўналишдаги ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд бўлиб, 180 нафар аъзоси бор. Уларнинг 15 нафари хорижий аъзолар.
Учрашув давомида ассоциация ижрочи директори В.Лишук билан музокаралар олиб борилган ҳамда реторт пакетларида тайёр овқатлар, янги технология асосида биогумус моддали ўғитлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва экспортга йўналтириш бўйича улгуржи марказлар ташкил этиш борасида муҳим келишувларга эришилган.
Мавзуга оид
18:33 / 17.07.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича барча масалаларни ҳал қилгани айтилди
10:42 / 17.07.2026
“Фақат смартфони йўқларга тааллуқли” — Ўзбекистон ТИВ Россиянинг мигрантларга янги талаби ҳақида
10:40 / 17.07.2026
Россияда оғир аҳволда қолган ватандошлар Ўзбекистонга олиб келинди
09:49 / 17.07.2026