Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзорда ота ўз фарзанди учун 32000 доллар миқдорида алимент тўлаб берди
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида ота ўз фарзанди учун 32000 АҚШ доллари миқдорида алимент тўлаб берди. Бу ҳақда мажбурий ижро бюроси томонидан Kun.uz’га маълум қилинди.
Фото: KUN.UZ
МИБ Чилонзор туман бўлими иш юритувига қарздор Х.Ф.дан ундирувчи А.С. фойдасига 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати келиб тушган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг ихтиёрий тарзда алимент пулларини фарзанди вояга етгунга қадар тўлашини маълум қилган. Вояга етмаган фарзанди учун 18 ёшга қадар бўлган алимент суммаси ҳисоблаб чиқилганда, алиментчи ота 300 млн сўмдан ортиқ тўлаб бериши маълум бўлди.
Ўз фарзандининг келажагига бефарқ бўлмаган отадан вояга етмаган фарзанди учун А.С. фойдасига 32 000 АҚШ доллари миқдорида алимент пуллари тўлиқ ундирилди ва ундирувчининг тилхати асосида ижро ҳужжати амалда тамомланди.
Мавзуга оид
09:38 / 01.04.2026
Алимент қарзи борлар учун янги чекловлар жорий этилади
11:19 / 27.03.2026
Ажрим учун яраштириш муддати бир йилгача узайтирилиши мумкин
13:53 / 20.03.2026
Чилонзорда Ал-Хоразмий кўчасининг бир қисми ёпилади
20:15 / 28.02.2026