Жамият | 11:00
506
2 дақиқада ўқилади

Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида тунги вақтда пиёда иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро жароҳатланиб, унга тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълумотига кўра, воқеа жорий йилнинг 16 май куни соат тахминан 01:00 ларда Чилонзор туманидаги Бунёдкор шоҳкўчасида, Олий Мажлис биноси қаршисида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2007 йилда туғилган ҳайдовчи Tracker русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ҳаракатланиб ўтаётган 2007 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда турли тан жароҳатлари олган. Унга воқеа жойига етиб келган шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унинг аҳволи бўйича қўшимча маълумот берилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодисанинг барча ҳолатларини ўрганмоқда.

Шу муносабат билан ЙҲХБ барча ҳайдовчи ва пиёдаларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишга чақирди. Хусусан, пиёдаларга фақат белгиланган жойлардан ҳаракатланиб ўтиш, ҳайдовчиларга эса тунги вақтда ҳаракат вақтида янада эҳтиёткор бўлиш тавсия этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид