Ўзбекистон | 19:57 / 18.11.2021
17653
3 дақиқада ўқилади

Талабалар контингенти: қайси олийгоҳларда қизлар кўпроқ, қай бирида йигитлар?

Энг кўп ва энг кам талабалар ўқийдиган олийгоҳлар қайси? Қайси ОТМда йигитларга нисбатан қизлар сони кўп ёки аксинча? Умуман, Ўзбекистон талабаларнинг асосий қисмини йигитлар ташкил этишадими ёки қизлар?

Фото: Repost.uz

Kun.uz ёшлари Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталида эълон қилинган Олий таълим муассасаларидаги талабалар контингентига асосланиб, юқоридаги саволларга жавоб топди. Унга кўра:

Ўзбекистондаги энг кўп талабалар қамровига эга университетлар қуйидагилар:

1. Бухоро давлат университети — 20097 нафар талаба.

2. Самарқанд давлат университети — 19324 нафар талаба.

3. Термиз давлат университети — 18566 нафар талаба.

4. Урганч давлат университети — 18185 нафар талаба.

5. Фарғона давлат университети — 16 558 нафар талаба.

Ўзбекистондаги энг кам талабалар қамровига эга олийгоҳлар қуйидагилар:

1. Геология фанлари университети — 150 нафар талаба.

2. Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали — 192 нафар талаба.

3. Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти — 439 нафар талаба.

4. Самарқанд ветеринария медицинаси институти Тошкент филиали — 480 нафар талаба.

5. Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали — 501 нафар талаба.

Ўзбекистондаги қайси олийгоҳларда кўпроқ йигитлар ўқишади?

1. Тошкент давлат транспорт университети — 92 фоизи йигитлар, 8 фоизи қизлар.

2. Тошкент давлат техника университети — 89 фоизи йигитлар, 11 фоизи қизлар.

3. Тошкент ахборот технологиялар университети — 86 фоизи йигитлар, 14 фоизи қизлар.

4. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти — 84 фоизи йигитлар, 16 фоизи қизлар.

5. Бухоро муҳандислик-технология институти — 83 фоизи йигитлар, 17 фоизи қизлар.

6. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети — 78 фоизи йигитлар, 22 фоизи қизлар.

Ўзбекистондаги қайси олийгоҳларда кўпроқ қизлар ўқишади?

1. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети — 84 фоизи қизлар, 16 фоизи йигитлар.

2. Ўзбекистон давлат хореография академияси — 82 фоизи қизлар, 18 фоизи йигитлар.

3. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети — 80 фоизи қизлар, 20 фоизи йигитлар.

4. Тошкент давлат педагогика университети — 78 фоизи қизлар, 22 фоизи йигитлар.

5. Самарқанд давлат чет тиллар институти — 72 фоизи қизлар, 28 фоизи йигитлар.

Қайси олий ўқув юртларида қизлар ва йигитлар сони деярли бир хил:

1. Ўзбекистон миллий университети — 50, 7 фоизи қизлар, 49,3 фоизи йигитлар

2. Тошкент давлат шарқшунослик институти — 50 фоизи қизлар, 50 фоизи йигитлар.

3. Тошкент тиббиёт академияси — 50, 8 фоиз қизлар, 49, 2 фоизи йигитлар.

Умуман, Ўзбекистон олий таълим тизимида йигит ва қизларнинг сони:

Талаба-йигитлар: 274652 (55 фоиз);

Талаба-қизлар: 233213 (45 фоиз).

P.S: Юқоридаги маълумотларни тайёрлашда фақат бакалавриат босқичида таҳсил олаётган талабалар сони ҳисобга олинди. Шунингдек, бу рўйхатга 2021/2022 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган талабалар киритилмаган.

Жавоҳирбек Турсунов тайёрлади.

Мавзуга оид