Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент жамоат транспортида тегажоғлик ҳақида хабар бериш мумкин бўлади
«Тошшаҳартрансхизмат» жамоат транспортида тегажоғлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида янги лойиҳани амалга оширмоқда.
Тошкент шаҳрида фаолият олиб борувчи жамоат транспортларида тегажоғликка дуч келганда хабар берувчи тугмалар ўрнатилди. Бундан ташқари 25 ноябрь –Халқаро аёлларга нисбатан тегажоғликни бартараф қилиш кунига бағишлаб, тегажоғликка йўл қўймаслик ёзуви акс этган янги намунадаги чипталар чиқарилади. Бу ҳақда блогер Азиза Умарова ўз саҳифасида маълум қилди.
Умарованинг ёзишича, ушбу лойиҳа сўнгги вақтларда жамоат транспортида тегажоғлик ҳолатлари кўпайгани муносабати билан амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг август ойида аҳолининг турли ёшдаги қатламлари ўртасида жамоат транспортида тегажоғлик ҳолатлари юзасидан махсус сўровнома ўтказилган. Сўровномада 100 га яқин инсонлар иштирок этган (77,5 фоизи аёллар, 22,5 фоиз эркаклар).
Сўровнома якунларига кўра, иштирокчиларнинг 12,5 фоизи доимий равишда, 40 фоизи эса бир ёки икки марта жамоат транспортларида шу каби ҳолатлардан жабрланган. Шунингдек, иштирокчиларнинг 60 фоизи танишлари шундай ҳолатларнинг қурбонига айланганини маълум қилган. Сўровнома иштирокчиларининг 87 фоизи бу муаммони жуда долзарб деб ҳисоблаган. 93 фоиз иштирокчи тегажоғликнинг олдини олиш учун ишлатиладиган чора-тадбирлар ҳақида тушунчага эга эмаслигини айтган.
Мавзуга оид
17:13 / 29.04.2026
Тошкентда йўловчиларга қўпол муомала қилган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди
11:43 / 22.01.2026
Тошкентда ноқулай об-ҳаво: автобус интерваллари узайиши мумкин
11:34 / 22.01.2026
Тошкентда чанг автобусда йўловчилар ташилган ҳолат ортидан масъуллар жазоланди
15:59 / 08.01.2026