Ўзбекистон | 15:52 / 19.11.2021
11216
2 дақиқада ўқилади

Қораўзакда метан «заправка»да турган «Матиз»нинг газ баллони портлаб кетди

Ҳодиса натижасида 3 нафар одам тан жароҳати олиб, шифохонага тушган. «Матиз»га эса жиддий зарар етган.

Foto: KRuz.uz

Кеча, 18 ноябрь куни соат 15:55 да Қораўзак тумани «Бердақ» ОФЙ ҳудудидаги метан «заправка»да фавқулодда ҳолат юз берган. Бу ҳақда «Тынышлық сақшысы» газетаси хабар берди

Маълум бўлишича, тумандаги «АКК МЕТАН ОИЛ» «заправка»сида «Матиз»нинг газ баллони портлаб кетган. Ҳолат чимбойлик Б.Қ. нинг машинасига газ тўлдириш вақтида юз берган. Портлаш оқибатида ҳудудда ёнғин юзага келган.

Foto: KRuz.uz

Натижада Чимбой туманида истиқомат қилувчи С.А. ва Қораўзак туманида яшовчи бир нафар йўловчи, «АКК МЕТАН ОИЛ» МЧЖ ишчиси Ж.Д. лар тан жароҳати олиб, шифохонага тушган.

Foto: KRuz.uz

Уларнинг соғлиги ҳақида ҳозирча қўшимча маълумот берилмади. Бундан бир йил олдин Мўйноқдаги метан «заправка» қаршисида ёнғин юз берганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид