21:00 / 22.11.2021
33448

Мардикорликдан YouTube юлдузигача — SUBYEKTIV'да “Мактаб” сериали ижодкорлари

Миллионлаб мактаб ўқувчиларини экран қаршисига михлаб қўйган веб-сериалнинг ёш актёрлари – Kun.uz ҳомийлигидаги SUBYEKTIV лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамонлари. Филмда кадр ортидаги жараёнлар ва сценарий муаллифи Бекзод Янгибоев билан яқиндан танишасиз.

15 сентябр куни YouTube'да премьера қилинган “Мактаб” сериалининг илк қисмини 3 миллиондан ортиқ томошабин кўриб улгурди. Веб-сериал айниқса мактаб ўқувчилари орасида машҳур бўлиб кетди.

Ҳар ҳафта биттадан қисми эълон қилинаётган сериалнинг ҳозиргача 10та қисми намойиш қилинди ва ҳар бир қисм 1 миллион мартадан ортиқ кўрилмоқда.

Эътиборлиси, веб-сериалнинг сценарий муаллифи Бекзод Янгибоев 22 ёшда. Kun.uz ҳомийлигидаги SUBYEKTIV лойиҳасининг навбатдаги сони айни шу ёш ижодкор ва унинг дўстлари ҳақида ҳикоя қилади.

Филмда Бекзод Янгибоевнинг кино оламига кириб келиши, Россияда қора ишчи сифатида орттирган ҳаётий тажрибаси, актёрларнинг танланиши ва кадр ортидаги жараёнлар билан танишасиз.

SUBYEKTIV'ни YouTube'да ва бошқа барча оммавий ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг. Мавзулар бўйича фикр-мулоҳазаларингизни изоҳларда кутиб қоламиз.

Реклама бўйича мурожаатлар +998 71 200 44 54 телефон рақами орқали қабул қилинади.

Top