11:18 / 22.11.2021
5131

Шерзод Шерматов АКТ бўйича ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди

Яқинда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланган Шерзод Шерматов соҳани ривожлантириш учун таклифлар бўлса кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Фото: KUN.UZ

«Энг асосий вазифа иқтисодиётимиз ўсиши ва ёшларимиз қўшимча даромад топишига ёрдам бериш. Яъни қаердадир биз билмаган имкониятни балки АКТни жорий этиш орқали тезлаштириб юбориш бўйича фикрлар бордир. Давлат-хусусий шерикчилик кўринишида бўладими ёки бошқача revenue-sharing механизми (Манфаатдор томонлар ёки ҳиссадорлар ўртасида товарлар ва хизматларни сотиш натижасида ҳосил бўлган умумий даромад миқдорини тақсимлаш) асосидами, ҳар қандай таклифларни кўриб чиқишга тайёрмиз», — дея ёзмоқда вазир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Йўналишни ривожлантириш бўйича аниқ таклиф ва лойиҳаларни ушбу ҳавола орқали юбориш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 ноябрь куни Шерзод Шерматовни ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинлаш тўғрисида президент фармони имзоланган эди.

Шерзод Шерматов вазирликни 2017-2018 йилларда ҳам бошқарган. Сўнгги уч йил давомида халқ таълими вазири лавозимида фаолият кўрсатаётганди.

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни собиқ ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Ўзбекистонда Telegram ва бошқа ижтимоий тармоқлар блокланиши ортидан президент фармонига асосан ўз вазифасидан озод этилган эди

Top