18:52 / 22.11.2021
1922

Сурхондарёда талончилик қилган шахс ушланди

Фото: Getty Images

Термиз шаҳрида талончилик қилган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 29 октябр куни, Сариосиё тумани Келажак сари маҳалласида яшовчи, Р.Сабоҳат Термиз шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз мурожаатида жорий йил 29 октябр куни соат 20:30ларда, Термиз шаҳридаги автомобилларни ювиш шохобчаси ёнида, 2 миллион сўмлик “RedMi-7” русумли телефонини номаълум шахс тортиб олиб қочиб кетганини билдирган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ангор туманида яшовчи С.Сарвар содир этгани аниқланиб, гумондор ушланган ва ундан ашёвий далил олинган.

Қайд этилишича, 4 ноябрь куни С.Сарварга нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Top