Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрининг 4та туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
«Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг 2021 йилда мукаммал таъмирлаш дастурига киритилган Миробод ва Яшнобод туманлари чегарасидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчасида кўприк қурилиши муносабати билан вақтинчалик кесиб қўйилган ҳалқаловчи ерости ўрта босимли Д-530 мм газ қувурини қайта улаш ишлари режалаштирилган.
«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 22 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Миробод тумани «Нукус» 1-тор кўчаси 1-2-6-7-9-10-11-13-14-15-уйлардаги 130 та хонадонда, Қўшкўприк кўчасида 28 та хонадонда, Фарғона йўли кўчасидаги 15 та ерли хонадонда ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари», «Шарапова», «Темирйўлнон», «Шимолий вокзал» қозонхонаси, «Зеҳинур» ресторани, «Меҳригиё» МЧЖ, А.Қодирий кўчасидаги улгуржи истеъмолчиларда, Ҳамал кўчасидаги улгуржи истеъмолчиларда, Яшнобод туманидаги «Товарний двор» 13-А, «Энергомонтаж», «Лак cолор синтез», Болалар театри, Фарғона йўли кўчасидаги улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Сергели тумани, Жунариқ кўчасида жойлашган паст босим Д-76 мм газ қувурини таъмирлаш ишлари «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Сергелитумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган.
Шу сабабли, 2021 йил 22 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Жунариқ маҳалласидаги 93 та ерли хонадон ҳамда 4 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Янгиҳаёт тумани Янги умид маҳалласида жойлашган ўрта босим газ қувурини таъмирлаш ишлари «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Янгиҳаёттумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган.
22 ноябрь куни соат 11:00 дан 18:00 гача Сергели 5-мавзедаги 35 та кўп қаватли уйдаги 2240 та хонадон ҳамда 6 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланиши айтилган.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026