Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури ишлаб чиқилади
Президент “2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойишни имзолади.
2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқишни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси, давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш, тузилмаларини такомиллаштириш ва штат бирликларини мақбуллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилмоқда.
Шунингдек, давлат бошқаруви органлари фаолиятида рақамли технологиялар, очиқлик ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи, давлат бошқаруви органларининг моддий-техника таъминотини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи, давлат бошқаруви органларининг кадрлар салоҳиятини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи, давлат бошқаруви органларида коррупциянинг олдини олиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилади.
Комиссиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
- маъмурий ислоҳотларни амалга оширишда давлат бошқаруви органларининг фаолияти ўзаро келишилган тарзда, самарали олиб борилишини, сусткашликлар ва масъулиятсизликка йўл қўймаслигини таъминлаш, шунингдек, ишчи гуруҳлари ишини пухта ва сифатли ташкил қилиш, мазкур фармойишда белгиланган чора-тадбирлар билан бир қаторда уларнинг қўшимча вазифа ва функцияларини белгилаш;
- вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, инспекциялар, марказлар ва бошқа давлат бошқаруви органлари (кейинги ўринларда – вазирлик ва идоралар)нинг давлат сиёсатини амалга ошириш, назорат функцияларини бажариш, жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги функцияларини бўлиш;
- вазирлик ва идоралар фаолиятида аниқ кўрсаткичлар ва мақсадли индикаторларга эришиш тизимини жорий қилиш;
- давлат бошқаруви асослари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг замон талабларига мос равишда пухта ишлаб чиқилиши ҳамда киритилишини таъминлаш.
Белгиланишича, ишчи гуруҳи аъзолари асосий иш жойидаги вазифалардан тўлиқ озод қилинади ҳамда тегишли давр мобайнида улар учун қонунчиликда белгиланган барча шарт-шароитлар сақлаб қолинади. Вазирлик ва идоралар раҳбарлари икки кун муддатда ишчи гуруҳлари таркибига киритилган аъзолар белгиланган тартибда ўз ишида тўлиқ фаолият юритишини таъминлайди.
Мавзуга оид
19:05 / 12.05.2026
Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди
18:38 / 12.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси тузилди. Унга Азизбек Урунов раис бўлди
09:28 / 07.05.2026
Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ташкил этилади
14:49 / 16.12.2025