Ўзбекистон | 11:35 / 25.11.2021
1948
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда давлат рақамини олиб ташлаб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Malibu ҳайдовчисига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда давлат рақамини олиб ташланган Malibu машинаси Самарқанд шаҳри кўчаларида қарама-қарши йўналишда ҳаракатлангани тасвирланган видео тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан қоидабузар ҳайдовчи топилган ва шахсига аниқлик киритилган.

Қоидаларни қўпол тарзда бузиб ҳаракатланган ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125- ҳамда 128⁵-моддаси тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган. Машина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Мавзуга оид