Иқтисодиёт | 15:44 / 26.11.2021
36249
2 дақиқада ўқилади

Алишер Усмоновга алоқадор компания «Капиталбанк» акцияларини харид қилди

Ноябрь ойи бошида банкнинг 50 фоиз улуши Ойбек Турсуновга ўтганди.  

Фото: «Капиталбанк» матбуот хизмати

«Капиталбанк» акциядорлик тижорат банки 215,3 млрд сўмлик акциялари қўшимча эмиссиясини жойлаштирди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Банкнинг ушбу акцияларини Алишер Усмоновнинг USM ҳолдинг компанияси шуъба корхонаси — «Телекоминвест» МЧЖ харид қилган.

«Капиталбанк»нинг акционерлари улушида рўй берган сўнгги ўзгаришга кўп бўлмади. Жорий йил ноябрь ойи бошида тижорат банкининг 34,1 фоиз улушини Ойбек Турсунов сотиб олганди ва шу билан Турсунов эгалик қиладиган акциялар улуши 50 фоизга етганди. Унинг қўлидаги акциялар сони 164 927 890 донани ташкил қилмоқда

Алишер Усмоновга қарашли компанияга эса 65 973 307 дона акция ўтган.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи охирида USM Telecom (Алишер Усмоновнинг USM ҳолдинги шуъба корхонаси) ва «Мегафон» алоқа компанияси (100 фоиз улуши USM Telecom’га тегишли) Digital Holding қўшма корхонасига асос солган, унинг таркибига Ucell алоқа оператори ва бошқа қатор маҳаллий компаниялар кирганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди