Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги боғча биносидан жасад топилди
Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Фарғона вилояти Қўштепа тумани “Қўрғонча” маҳалла фуқаролар йиғини, Пахтаобод кўчасида жойлашган 27-боғча биносида фуқаронинг жасади топилган.
Туман ҳокимининг қарорида айтилишича, суд тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра фуқаро ис газидан заҳарланган деб бирламчи хулоса берилган.
Туман ҳокими қарори билан Қўштепа тумани “Қўрғонча” маҳалла фуқаролар йиғини, Пахтаобод кўчасида жойлашган 27-мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган бахтсиз ҳодисани ўрганиш юзасидан туман комиссия таркиби тасдиқланди.
Туман комиссиясига комиссия аъзолари билан биргаликда жойига чиққан ҳолда бахтсиз ҳодиса содир бўлган жойнинг ҳолати бўйича барча ўзгаришларни қайд этиш, дудбурон ва шамоллатиш каналларининг лойиҳа ҳужжатларига, белгиланган норма ва қоидаларга мувофиқлигини аниқлаш, бахтсиз ҳодиса гувоҳларидан тушунтириш хатларини олиш ва бошқа вазифалар юклатилди.
Мавзуга оид
16:51 / 30.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарга ётқизилган болаларнинг деярли барчаси уйга қайтди
13:53 / 29.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарда даволанаётган болалар сони 38 нафарни ташкил этмоқда
15:15 / 27.09.2025
Боғча болаларининг заҳарлангани юзасидан 7 киши қамоққа олинди
09:33 / 25.09.2025