Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда опий гиёҳванд моддасини олиб кетаётган шахс ушланди
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида жойлашган “Умакай” мунтазам йўл-патрул масканида опий гиёҳванд моддасини олиб кетаётган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 16 ноябрь куни Қашқадарё вилоят ДХХ ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда Чироқчи тумани “Умакай” йўл-патрул хизмати масканида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Сурхондарё — Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Cobalt машинаси ҳайдовчиси ходимларда шубҳа уйғотган. Машина тўхтатилибб текширишганида, унинг салонидан салкам 100 грамм “опий” гиёҳванд моддаси топилган.
Дастлаб суриштирувда ҳайдовчи қорадорини чойга қўшиб ичишини, чекишни билмаслигини айтган. Аммо нега яширинча олиб кетаётганига изоҳ бера олмаган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:53 / 18.04.2026
Чегара ҳудудида қарийб 55 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди
11:25 / 04.02.2026
Чироқчи туманига янги ҳоким тасдиқланди
13:16 / 22.01.2026
Тошкентда “закладка” билан боғлиқ ҳолат: катта миқдорда гиёҳванд моддалар мусодара қилинди
11:56 / 25.12.2025