Жамият | 13:56 / 27.11.2021
2003
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда хонадонида қиморхона ташкил этган шахс ушланди

Самарқанд вилояти Ургут туманида хонадонида қиморхона ташкил этган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 21 ноябр Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан Ургут туманида яширин қиморхона фош этилган.

Туманининг Бойбул қишлоғида яшовчи 34 ёшли фуқаро ўзининг яшаш хонадонида таваккалчиликка асосланган қимор ўйинларини ташкил этиб келаётганлиги тўғрисида олинган маълумотга асосан тезкор тадбир ўтказилган.

Мазкур фуқаро киракашлик фаолиятидан ташқари қўшимча моддий даромад топиш мақсадида 19 нафар шахсга таваккалчиликка асосланган қимор ўйинларини ташкил қилиб келаётганлиги аниқланган.

Тадбир давомида ўйин қатнашчиларидан 265 минг сўм пул, 24 дона ўйин билетлари, 90 дона рақамланган ўйин тошлари ҳамда иштирокчилардан эса жами 8 миллион 400 минг сўм ва 300 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид