Жаҳон | 23:06 / 28.11.2021
5090
1 дақиқада ўқилади

“Формула-1”нинг Williams жамоаси асосчиси ҳаётдан кўз юмди

Фото: Reuters

Британиялик бизнесмен, 1977 йилда “Формула-1”нинг Williams жамоасига асос солган Фрэнк Уильямс 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Williams Racing жамоаси бош директори Йост Капито маълум қилди.

Тадбиркорнинг ўлими сабаби маълум қилинмаган.

“Williams пойга жамоаси асосчимиз сэр Фрэнк Уильямснинг вафотидан чуқур қайғуда. Сэр Фрэнк спортимиз афсонаси эди. Унинг вафоти жамоамиздаги ва “Формула-1”даги бутун бир даврнинг тугашини англатади”, деб ёзган Капито жамоанинг Twitter’даги саҳифасида.

Фрэнк Уильямс автоспортдаги фаолиятини пойгачи ва механик сифатида бошлаган. У ўзининг биринчи пойга жамоасига 1969 йилда асос солган ва кейинчалик уни тарк этган. Уильямснинг янги пойга жамоаси Williams 1978 йилдан ўз пойга болидларини ишлаб чиқарган.

Уильямс 1986 йилда Британия империяси ордени командори даражасини олган. 2020 йилда тадбиркор ва унинг қизи жамоа раҳбариятини тарк этган.

Мавзуга оид