Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда парламент сайловларида овоз бериш бошланди
28 ноябрда Қирғизистонда парламент сайловларида овоз бериш учун соат 8 дан 2494 та, жумладан хорижий давлатларда 59 та сайлов участкаси очилди ва соат 20 гача очиқ қолади. Сайловларда 1311 нафар, жумладан 21 та партиядан 1015 нафар ва бир мандатли округлардан 296 нафар номзод иштирок этади.
Сайловчилар рўйхатига 3,7 млн фуқаро киритилган. Сайловлар боришини 700 дан кўпроқ халқаро кузатувчи назорат қилади.
Қирғизистонликлар ҳаммаси бўлиб 90 нафар депутатни сайлашади. Сиёсий партиялар парламентга ўтиш учун 5 фоиздан кўпроқ, бир мандатли округдан номзодлар эса кўпчилик овоз тўплашлари керак бўлади.
Сайловларнинг дастлабки натижалари сайлов участкалари ёпилгач чиқиши кутилмоқда. Қирғизистоннинг сайлов ҳақидаги қонунчилигига кўра, республика марказий сайлов комиссияси 20 кун ичида сайловларнинг якуний натижаларини эълон қилиши керак.
2020 йил октябрда ўтган аввалги парламент сайловлари натижалари оммавий норозиликлар ортида бекор қилиниб, президент Сооронбай Жээнбековнинг истеъфосига олиб келганди. Шу сабабли амалдаги президент Садир Жапаров ўз сиёсий партияси “Мекенчил”га сайловларда иштирок этишни тақиқлаб қўйди.
Қирғизистон парламенти 90 депутатдан иборат бўлиб, улар 5 йиллик муддатга сайланади. Илк бор республикада парламент сайловлари аралаш тизим бўйича ўтмоқда: 54 депутат партия рўйхатлари, 36 депутат эса бир мандатли округлар бўйича сайланади.
Маҳаллий экспертларнинг фикрича, ҳукуматни қўллаб-қувватловчи партиялар орасида янги парламентга ўтишга “Ата-Журт Киргизстан” ва “Интимак”, мухолиф партиялар орасида эса “Ата-Мекен” ва “Бутун Киргизстан” яхши имкониятларга эга.
Эътиборлиси, республикада сайловлар арафасида давлат тўнтарувини амалга оширишга уриниш олди олинди.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026