09:11 / 28.11.2021
4902

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни тонгда Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди.

У ерда давлат раҳбари Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида иштирок этади.

Тадбир кун тартибидан савдо, инвестициялар, «яшил» иқтисодиёт ва инновациялар, рақамли технологиялар, транспорт, логистика, туризм ва бошқа устувор йўналишларда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Туркманистон пойтахтига ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) минтақавий кўп томонлама тузилма бўлиб, минтақа мамлакатлари ўртасидаги яқин савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида 1985 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Ўзбекистон ИҲТга 1992 йилда қўшилган.

Ташкилотнинг 14-саммити 4 март куни видеоанжуман шаклида ўтказилганди.

Top