Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили суд биносидан тез ёрдам машинасида олиб кетилди
Фото: Reuters
Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили 29 ноябрда суд биносини тез ёрдам машинасида тарк этди. Сиёсатчи судда 2007 йил ноябрда Тбилисидаги намойишнинг куя билан тарқатилиши ва “Имеди” телекомпанияси офисининг остин-устун қилиниши иши бўйича жавоб берган.
Воқеа жойидан олинган видеода суд биносини 3 та полиция машинаси ҳамроҳлигида тез ёрдам реанимация автомобили тарк этаётганини кўриш мумкин.
Аввалроқ Саакашвили суд залини ўз нутқини сўзлаб бўлгандан бир соат ўтиб тарк этгани маълум қилинган. Унинг адвокатлари таъкидлашича, шифокорлар сиёсатчига соғлиғи ёмонлашгани сабабли суд жараёнида 2 соатдан кўп иштирок этмасликни тавсия қилишган.
Суд йиғилиши вақтида собиқ президент прокуратура айбловларини тан олмаслигини айтган ва уларни “олдиндан ёзилган комедия” деб атаган. У Тбилисидаги намойишнинг куч билан тарқатилишига алоқадорликда айбланмоқда.
Саакашвили Грузияга қайтганидан кейин 1 октябрда ҳибсга олинганди. У бунга норозилик сифатида очлик эълон қилган. Узоқ давом этган очлик натижасида сиёсатчининг соғлиғи ёмонлашган.
Мавзуга оид
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
23:41 / 29.09.2025
Суд Саакашвилига Гуржистон бюджетига уч миллион доллар тўлаши ҳақида ҳукм чиқарди
21:42 / 08.04.2025