Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида махсус режим ташкил этилмоқда
Ҳукумат қарори билан сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Фото: Shutterstock
Махсус режим IT-паркнинг алоҳида бўғини бўлиб, у ерда алоҳида ҳуқуқий енгилликлар яратилади ва юридик шахслар ва илмий ташкилотлар томонидан дастурий маҳсулотлар тажрибадан ўтказилади ва амалиётга жорий қилинади.
Махсус режим иштирокчиси бўлиш учун талабгорлар IT-паркнинг махсус веб-платформаси орқали ариза топширади. Аризалар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 5 иш кунида дастлабки техник экспертизадан ўтказилади.
Эксперт кенгаши ва Мувофиқлаштириш комиссияси хулосалари асосида вазирлик талабгорларни иштирокчи сифатида рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Махсус режим иштирокчилари ўз ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга сарфланган харажатлари давлат томонидан компенсация қилинади.
Иштирокчиларга тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумот ҳамда ҳужжатларни, шахсга доир эгасизлантирилган маълумотларни вазирлик, идора ва ташкилотлардан олиш ҳуқуқи берилади.
Мавзуга оид
07:28 / 04.12.2025
Маск: сунъий интеллект одамларни иқтисодий меҳнат заруратидан озод қилади
15:49 / 03.12.2025
Ўзбекистонда сунъий интеллект учун этик меъёр ва қоидалар жорий этилади
21:13 / 01.12.2025
“Самарқанд-2028” сунъий йўлдоши орқали олинган суратлар билан ҳаво сифатини бирламчи баҳолаш мумкин бўлади
10:41 / 01.12.2025