Хитойда “шубҳали одамлар” ортидан кузатувчи тизим ишга туширилади
Хитойнинг йирик провинцияларидан бири — Хэнан хавфсизлик хизмати ходимлари “шубҳали одамлар”, жумладан журналистлар ва хорижий талабалар ортидан кузатув олиб борувчи тизимни ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ушбу тизим учун ўтказилган тендер ҳужжатларига таяниб Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: РИА Новости
Таъкидланишича, тендер ҳужжатларида кузатув тизимини яратиш бўйича режалар батафсил баён қилинган. Тизим юзни танувчи 3 минг камера ёрдамида Хэнанга келувчи барча “қизиқиш уйғотувчи шахслар” ҳақида алоҳида маълумотларни тўплай олади. Камералар турли қурилмалар, миллий ва ҳудудий маълумотлар базасига уланади.
Мутахассислар маълумотларига кўра, жумладан, ушбу видеокузатув тизими жамоат хавфсизлиги идораларига “номақбул” журналистларни тезда топиш ва уларнинг ишига тўсқинлик қилиш режасини ҳам таклиф қилади.
Тизимни ишлаб чиқиш бўйича 5 млн юанлик (782 минг доллар) шартнома 17 сентябрда Хитойнинг Neusoft технологик компанияси билан тузилган. Шартномага кўра, лойиҳа устида ишлар ҳужжат имзолангандан кейин 2 ой ичида, яъни 17 ноябрда якунланиши керак бўлган. Бироқ Reuters ушбу тизим айни вақтда ишга туширилгани ёки йўқлигини аниқлай олмаган.
Мавзуга оид

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди

23:16 / 01.04.2025