11:13 / 01.12.2021
3712

Qatar Airways 17 январдан Ўзбекистонга парвозларни бошлайди

Qatar Airways авиакомпанияси 2022 йил 17 январдан Ўзбекистонга мунтазам қатновларни бошлайди, дея хабар берди компания.

Фото: Roslan RAHMAN / AFP

Парвозлар Airbus A320 самолётларида душанба ва жума кунлари Доҳадан Тошкентга, сешанба ва шанба кунлари эса қарама-қарши йўналишда амалга оширилади

Авиақатновлар бизнес-классда 12 ва эконом-классда 120 ўринга эга Airbus A320 самолётларида амалга оширилади. 

Qatar Airways авиакомпанияси сентябр ойида Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларини амалга ошириш учун рухсатнома олганди.

Ўзбекистон ва Қатар ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан Qatar Airways’га 2021 йил 7 сентябрда Ўзбекистонга Доҳа - Тошкент - Доҳа йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун эксплуатацион рухсатнома берилган.

Авиакомпания парвозларни Airbus 320, Airbus 321, Airbus 350, Boing 777 ва Boing 787 ҳаво кемаларида амалга ошириши айтилганди.

Top