Ҳайдовчилардан имтиҳон олиш тизими шаффофлашади. Бу нима беради?
Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонлар тўлиқ автоматлаштирилган тизимга ўтказиляпти. Шу билан бирга, имтиҳонларни хусусий марказларда олиш йўлга қўйилмоқда. Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев бундай янги тизим нима учун кераклиги ҳақида сўз юритди.

Фото: ТАСС
“Ҳозирда ҳеч кимга сир эмаски, Ўзбекистон – ҳайдовчилик ҳуқуқини олиш энг осон бўлган давлатлардан бири. Бу осонлик кўпроқ коррупция устига қурилган тизим туфайли. Бу худди институтга кирган ҳар бир талаба ўқиса ҳам, ўқимаса ҳам якунда албатта диплом олишига ўхшайди. Имтиҳонга кирганлар якунда албатта ҳайдовчилик гувоҳномасини олади, ҳайдашни билган ёки билмаганидан қатъи назар.
Бу эса имтиҳонГАЧА ва имтиҳондан КЕЙИНги қуйидаги салбий оқибатларни келтириб чиқаради:
Имтиҳонгача – автомактабларнинг асосий рақобати сифат учун эмас, фақат нарх ва одатда ГАИ билан “ўртакашлик”ка қараб шаклланган.
Имтиҳондан кейин – малакасиз ҳайдовчилар туфайли йўлларда автоҳалокатлар ва асаббузарликлар кўп.
Агар ҳайдовчилик имтиҳонлари шаффоф ва коррупциядан холи бўлса, яъни пул ёки таниш-билиш орқали “права” олишни имкони бўлмаса, автомактаблар бозори сифат босқичига чиқади. Энди автомактаблар қанчалик “решала” эканлиги билан эмас, балки ўқувчиларини қанчалик яхши ўқитиб, имтиҳондан ўтказаётгани билан мақтанишни бошлайдилар. Бу эса ўз-ўзидан йўлларда малакали ва маданиятли ҳайдовчилар сони кўпайишига олиб келади.
Хавотирлар нимада?
Энг қизиғи хабар сўнгида ЙҲХББ автомактаблар маъмуриятига мурожаат қилиб, ўз ўқувчиларига йўл ҳаракати қоидаларини пухта ўргатиб, ҳайдовчилик ҳуқуқини олиш масаласига масъулият билан жиддий эътибор қаратишларини сўради. Нега бўлғуси ҳайдовчиларга эмас, айнан автомактабларга мурожаат қилинди?
Сабаби оддий.
Агар имтиҳон тизими шаффофлашса, ўз-ўзидан жуда кўпчилик имтиҳондан йиқилишни бошлайди. Хориждаги танишларимиздан кўп эшитганмиз, агар етарли малакаси бўлмаса, керак бўлса 10 марталаб имтиҳон топширади, арзимаган хатолар учун ҳам йиқилади.
Энди тасаввур қилинг, бизда ҳам оммавий имтиҳондан йиқилишлар бошланса, аҳолининг катта эътирози автомактабларга қаратилади. Яхши ўқитмаганлигидан, ёки бошидаги "ваъдалари" бажарилмаганидан шикоят қилишади. Натижада янги имтиҳон марказларига нисбатан “аввалги тизим яхши эди” деган мазмунда турли провокациялар ҳам бўлиши мумкин. Чунки сифатли ўқитиш осон ва арзон эмас, айримларга ундан кўра аввалгидек келишиб яшаган маъқул кўринади.
Шу сабабли ЙҲХББ автомактабларни олдиндан огоҳлантирмоқда: ўқувчиларни ҳозирда яхшилаб ўқит, эртага қийналиб юрма, дегандек.
Лекин бир нарса аниқки, бу каби шаффоф тизим ҳақиқий автомактаб ва фидойи автоинструкторларга катта фойда олиб келади. Чунки имтиҳонда фақат билим талаб қилинишни бошлагандан кейин, уларнинг обрўси ошиб кетади, бозорда талаб ошади.
Танганинг бошқа томони
Ушбу тизим ҳақиқатда яхши ишлаши учун, имтиҳон оладиган хусусий марказларга лицензия бериш масаласи ҳам жиддий назорат қилиниши керак. Агар соҳада тажрибаси ёки етарли технологияси бўлмаган дуч келган одам имтиҳон маркази очиб кетаверса, унда Али Хўжа, Хўжа Али бўлади, ҳеч нарса ўзгармайди. Айни мана шу масалада Ҳукумат қатъий позиция кўрсатиши керак. Йўқса, барчаси бефойда бўлади, худди хусусий "техосмотр" тизими каби.
Тўғри, ҳозирдан бир нарса дейиш қийин, булар шунчаки ИМҲО холос. Янги имтиҳон тизими қай даражада кутилган натижани беришини биргаликда кузатамиз”, – дея ёзди Хушнудбек Худойбердиев Telegram'даги каналида.
Эслатиб ўтамиз, 2 декабр куни ИИВ ЙҲХББ ҳайдовчилардан имтиҳон олиш тизими хусусий секторга ўтиши, мазкур марказларда имтиҳонлар тўлиқ инсон омилидан холи тарзда, автоматлаштирилган электрон тизим орқали қабул қилинишини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси
Жаҳон | 23:36 / 26.06.2025
-
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди
Иқтисодиёт | 23:08 / 26.06.2025
-
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Жаҳон | 22:51 / 26.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди
Ўзбекистон | 22:32 / 26.06.2025
Мавзуга оид

19:47 / 24.06.2025
Нодавлат ОТМларда қабул йилда икки марта ўтказилиши мумкин

10:25 / 24.06.2025
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир

17:14 / 11.06.2025
Имтиҳон жавобларини 5 минг сўмдан сотган мактаб ўқитувчиси ишдан олинди, директорга эса таъсир чораси қўлланди

11:14 / 11.06.2025