Жамият | 22:55 / 07.12.2021
11752
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда юк машинаси Tico билан тўқнашиб уни суриб кетди

Қарши шаҳрида ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ўзаро оралиқ масофа сақламасдан ҳаракатланган Tico машинасини суриб кетган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 6 декабрь куни соат 14:20 ларда, Қарши шаҳар, Амир Темур кўчасида 1935 йилда туғилган ҳайдовчи Р.Р. Tico машинасини бошқараётиб ён қаторда кетаётган юк машинаси билан оралиқ масофани сақламасдан ҳаракатланган.

Шундан сўнг, Tico 1963 йилда туғилган М.Т. бошқарувидаги Howo русумли юк машинасининг йўлига чиқиб кетган. Оқибатда юк машинаси Tico билан тўқнашиб, уни суриб кетган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид