Жаҳон | 03:32 / 08.12.2021
6559
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг йирик авиакомпанияси раҳбари истеъфога чиқишини эълон қилди

Фото: AP

7 декабрда АҚШ ва дунёнинг энг йирик авиакомпанияси American Airlines бош директори Даг Паркер 2022 йил мартида истеъфога чиқишини эълон қилди. У компанияга 2001 йилдан бери раҳбарлик қилиб келмоқда.

Маълумотларга кўра, Паркер компания бошқаруви раиси лавозимини, унинг ўрнини эса компания президенти Роберт Айс эгаллайди.

Паркернинг таъкидлашича, авиакомпания бир неча йилдан бери раҳбариятни аста-секин алмаштиришни режалаштириб келган ва пандемия бўлмаганда бу жараён эртароқ ҳам юз бериши мумкин эди. Унинг айтишича, авиакомпания пандемиядан кейин тиклана бошланди ва энди у ўз ваколатларини ворисига бамайлихотир топшириши мумкин.

Паркер American Airlines бош директори лавозимини 2001 йил сентябрдаги терактлардан бир неча кун олдингина эгаллаган. Бироқ авиакомпания унинг бошчилигида теракт оқибатларини ҳам, 2008 йилги жаҳон молия инқирозини ҳам енгиб ўтишга муваффақ бўлган. Унинг раҳбарлиги остида компания US Airways авиакомпанияси билан бирлашиб, фуқаролик авиацияси тарихидаги энг йирик бирлашувлардан бирини амалга оширган.

Мавзуга оид