Қўйлиқ бозори Тошкент вилояти ҳудудига кўчирилади
Қўйлиқдаги бозор ва унга туташ улгуржи савдо майдони Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидаги савдо марказига кўчирилади.

Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳридаги Қўйлиқ деҳқон бозори Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги Меҳнатобод кўчасида жойлашган Food city савдо марказига кўчирилиши кутилмоқда. Буни марказ масъул ходими Kun.uz билан суҳбат вақтида маълум қилди.
Бозор бузилиши муносабати билан жойсиз қолаётган тадбиркорларга Food city ҳудудига кўчиш тавсия этилмоқда - кўп йиллар давомида бозорда ишлаб келганларда бошқа танлов ҳам йўқ.
Food city савдо мажмуасида дўконларнинг ижара ҳуқуқи асосида сотувга қўйилиши 2021 йилнинг июнь ойидан бошланган. Дўконлар 19, 25 ва 28 кв/метрдан иборат бўлиб, бошланғич баҳоси 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача белгиланган.
Мажмуа вакили Kun.uz билан суҳбатда бу бошланғич нарх экани, ижарага дўкон олиш учун 100 млн сўмдан ортиқ маблағни гаров сифатида қўйиш кераклиги ва ойига 3,5 млн сўмдан ижара тўлови борлигини билдирди.
«Қўйлиқ деҳқон бозори» акционерлик жамияти ва улгуржи савдо бозорининг асосий акциядори ҳисобланган Тошкент шаҳар ҳокимлиги бозор айнан қаерга кўчиши бўйича расмий маълумот бермаган.
7 декабрь куни шаҳар ҳокимлиги Қўйлиқ деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони йўл кенгайтирилиши сабаб бошқа манзилга кўчирилишини маълум қилганди.
Kun.uz сўровига жавобан, шаҳар ҳокимиятидагилар Қўйлиқдаги ижара дўконидан ажраётган тадбиркорлар Food city’дан ижарага дўкон олишлари мумкинлигини айтиш билан чекланишди.
Газета.uz маълумотига кўра, Қўйлиқ бозоридаги тадбиркорлар марказ ҳудудига кўчиш учун ўзлари мурожаат қилишган.
Cавдо маркази 84та футбол майдонига тенг ҳудудда жойлашган бўлиб, унда 2500 дўкон ва савдо расталари, 2500та автомобиль учун автотураргоҳ мавжуд.
Марказда айни пайтда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини улгуржи ва чакана сотиш учун савдо бозорлари барпо этилган.
Маълумот учун, ушбу савдо маркази Қўйлиқ бозорининг ҳозирги ўрнидан 6,5 км масофада жойлашган. Энг яқин метро Қўйлиқ 7-бекати ҳисобланади. У ерга 12, 15, 45, 54, 68, 81, 93, 110, 117, 119, 122, 130, 145, 183, 185 автобус йўналишлари ҳам қатнайди.
Шунингдек, нафақат Тошкентдан, балки бошқа вилоятлардан ҳам автобуслар қатновини йўлга қўйиш мақсадида йирик транспорт узеллари барпо этилиши кутилаётгани айтилган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Франция жанубида блэкаут: анархистлар жавобгарликни ўз зиммасига олди
Жаҳон | 09:35
-
Сурхондарёда ЙПХ ходими ҳайдовчига электрошокер қўллади
Жамият | 09:15
-
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
Жамият | 08:42
-
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
Жамият | 08:37
Мавзуга оид

22:14 / 05.05.2025
Қўйлиқдан репортаж: бозор ташқарисидаги ноқонуний деб топилган дўконлар бузилмоқда

14:37 / 31.07.2024
Қўйлиқдаги овқат бозори фаолияти тўхтатилди

19:15 / 16.03.2024
Тугатилган Қўйлиқ, “қовун туширган” UzAuto ва 98 фоизга етган давомат — ҳафта дайжести

15:23 / 15.03.2024